1

Ўш давлат университети талабасининг ўқишини Андижон давлат университетига кўчириб бермоқчи бўлган инспектор ушланди

ЖИНОЯТ 13.08.2021, 20:41
Ўш давлат университети талабасининг ўқишини Андижон давлат университетига кўчириб бермоқчи бўлган инспектор ушланди

Талабанинг ўқишини Андижон давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилган инспектор ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Марҳамат тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат университетининг тижоратлаштириш бўлими инспектори Х.Б. фуқаро Н.нинг қариндошининг Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетидаги ўқишини ваколатли танишлари орқали университетнинг “Меҳнат” факультетига 2-босқичдан кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1