Афғонистон президенти Ашраф Ғани тез орада ички сиёсий вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, мамлакатни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Al Mayadeen» телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканал мухбирининг аниқлик киритишича, Ғани кечқурун мурожаат қилади ва исталган вақтда мамлакатни тарк этиши мумкин. Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган, аммо рад этилмаган ҳам.






