Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакциналар олиб келиниб, аҳолини эмлаш жараёнлари ўтказилмоқда.
Республикамизга 14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, мамлакатимизга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етди.
Улардан:
- 370 000 дозаси "СПУТНИК V",
- 986 480 дозаси AstraZeneca,
- 10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.






