1

Тошкентда 9 миллион сўмлик қурт ўғирланди

ЖИНОЯТ 14.08.2021, 10:00
Тошкентда 9 миллион сўмлик қурт ўғирланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фуқаронинг 9 миллион сўмлик қурт маҳсулотлари ўғирланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ маълум қилди.

 Воқеа 8 август куни тахминан соат 06.30 да “Чорсу” автотураргоҳида содир бўлган. 42 ёшли Ғайратжон Р. 40 ёшли Ғайрат С.гa тегишли бўлган юк автомобили очиқ қолганидан фойдаланиб, унинг ичидан 9.000.000 сўмлик икки халта қурт ўғирлаган. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. 

Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1