Тошкентда ”Nexia 3“ билан тўқнашган ”Matiz“ ағдарилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
Маълумотларга кўра, кеча, 13 август куни соат 19:00 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчасида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги ”Nexia 3“ ҳамда ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган ”Matiz“ русумли автомобиллар тўқнашган ва зарб оқибатида ”Matiz“ автомобили ағдарилган.
Натижада, ”Matiz“ русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.






