АсосийJamiyat

Тошкентда автобус бекатлари янгиланади

'Тошкентда автобус бекатлари янгиланади'ning rasmi

Тошкент ҳокими Муқимий кўчасида автобуслар учун 3 километрлик алоҳида йўл ҳаракатланиш бўлагини ажратиш кўзда тутилган қарорни имзолади. Бундан ташқари, автобус бекатларини янгилаш режалаштирилмоқда, йўл ўтказгичлар қурилиши давом эттирилади.Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 11 август куни «Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг 2021 йилда амалга ошириладиган устувор режалари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

E-Qaror порталига жойлаштирилган ҳужжатда қайд этилишича, қарор «Тошкент шаҳар йўловчи транспортида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ҳамда жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш ва тубдан яхшилаш, шаҳар аҳолиси ва Тошкент шаҳрига ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайликлар яратиш мақсадида» қабул қилинди.

Қарорда Қурилиш бош бошқармаси, Ободонлаштириш бош бошқармаси, ИИББ ЙҲХБ транспорт бошқармасига уч ой муддатда «Оқтепа майдони — Боғибўстон кўчаси» йўналишидаги умумий узунлиги 3,38 км бўлган автобус ва йўналишли таксилар учун алоҳида ҳаракатланиш бўлагини жорий этиш топширилди.

    Бошқа янгиликлар