Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида қўлланилган вакциналар 1 миллион дозадан ошди. Бу хусусда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.
13 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 264 544 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 199 324 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 52 792 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 12 428 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 11 915 705 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 8 465 171 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 2 519 410 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 931 124 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 392 885 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Қашқадарё вилояти (45 128 доза),
- Сурхондарё вилояти (30 499 доза),
- Cамарқанд вилояти (29 657 доза) банд қилди.
- Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 1 340 580 доза,
- Наманган вилоятида 1 338 070 доза,
- Андижон вилоятида 1 265 966 доза
- Самарқанд вилоятида 1 189 487 доза,
- Қашқадарё вилоятида 1 029 517 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.






