АсосийJamiyat

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди

'Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди'ning rasmi

“Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори  қабул қилинди.

 Қарорга кўра, Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ)га қўшимча вазифалар юклатилди.  

 Марказ, жумладан, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини илмий асосланган таклиф ва тавсиялар билан доимий равишда таъминлаб боради.  

 Қарор билан Марказ тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:  

➖ Саноат кластерлари фаолиятини ривожлантириш шўъбаси;

➖ IT-технологияларни жорий этиш ва маълумотлар базасини интеграциялаш шўъбаси;

➖ Жамоатчилик билан алоқалар ва маркетинг шўъбаси.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида Марказнинг ҳудудий филиаллари тузилди.

    Бошқа янгиликлар