АсосийJamiyat

Шу кунга қадар 151 нафар фуқаролар чўкиш оқибатида вафот этган. Уларнинг қарийб 42 фоизи вояга етмаганлар

'Шу кунга қадар 151 нафар фуқаролар чўкиш оқибатида вафот этган. Уларнинг қарийб 42 фоизи вояга етмаганлар'ning rasmi

Шу кунга қадар 151 нафар фуқаролар чўкиш оқибатида вафот этган, уларнинг қарийб 42 фоизи вояга етмаганлар. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев маълумот берди.

Қайд этилишича, профилактик тадбирларга қарамасдан жорий йил 14 август қадар республика бўйича жами 151 нафар фуқаро чўкиш оқибатида вафот этган. Улардан 36 нафари чўмилиш оқибатида чўккан бўлса, 44 нафари эҳтиётсизлик ва 6 нафари ўз жонига қасд қилиш оқибатида, 2 нафари жиноят сабабли ва 63 нафари номаълум сабабларга кўра сувда чўкиб  вафот этган. 

Маълумот учун, республика бўйича жами 2 603 та, шундан чўмилиш тақиқланган 2 219 та акваториялар текшириб чиқилди, сув ҳавзаларида 5 169 та рейд ўтказилиб, 92  нафар фуқарога маъмурий чоралар кўрилган.  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар