Футбол: Ўзбекситон миллий терма жамоаси Сречко Катанец бошчилигидаги илк учрашувини Швецияга қарши ўтказадиган бўлди

СПОРТ 14.08.2021, 18:17
Теглар: Футбол
Футбол: Ўзбекситон  миллий терма жамоаси Сречко Катанец бошчилигидаги илк учрашувини Швецияга қарши ўтказадиган бўлди

Ўзбекситон  миллий терма жамоаси Сречко Катанец бошчилигидаги илк учрашувини Швецияга қарши ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, ОФК календарига мувофиқ, 30-августдан 7-сентабрга қадар Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФA кунлари бўлиб ўтади.

ФИФA кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам шу муддат мобайнида Тошкент ва Швециянинг Стокголм шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, йиғин давомида вакилларимиз янги бош мураббий Сречко Катанец бошчилигидаги илк учрашувида Швеция миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс 5-сентябрь санасида Стокгольмдаги “Friends” стадионида ўтказилади.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1