АсосийDunyo

Пандемия даврида болалар ва ўсмирлар орасида руҳий касалликлар икки баробарга ошган

'Пандемия даврида болалар ва ўсмирлар орасида руҳий касалликлар икки баробарга ошган'ning rasmi

Коронавирус пандемияси даврида болалар ва ўсмирлар орасидаги руҳий касалликлар даражаси дунё миқёсида икки баробарга ошган. Бу  ҳақда “ЖAМA Педиатриcс” тиббиёт журналида чоп етилган мақолага таяниб Zamon.uz нашри   хабар берди.

Унга кўра, дунёдаги ҳар тўртинчи ёшда депрессиянинг юқори аломатларини учратиш мумкин.  

"Пандемиянинг биринчи йилида олинган умумлаштирилган кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, ҳар тўртинчи болада депрессиянинн клиник юқори аломатлари, ҳар бешинчи болада эса ваҳиманинг клиник юқори аломатлари учрайди. Бу умумий баҳолар пандемиядан олдинги кўрсаткичлар икки баробарга ўсганини кўрсатмоқда", - дейилади мақолада.  

Тадқиқот натижаларига кўра, ўртача 25,2 фоиз ёшлар депрессия, 20,5 фоиз ёшлар еса “COVID-19” даврида ваҳимага тушган. Пандемиягача бу кўрсаткичлар 12,9 ва 11,6 фоиз кўринишида бўлган. Қайд этилишича, меъёрдан юқори кўрсаткичлар, асосан, қизлар орасида кузатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар