"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририда диний таълим муассасасидан ташқарида диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланди. Aфсуски, бугунги кунда ҳеч қандай рухсатномасиз диний таълим бериш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Жорий йилнинг 12 август куни Aндижон шаҳрида ўтказилган сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Aндижон шаҳар суди томонидан бир қатор ишлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар берди.
Хусусан, шу йилнинг 24 июль куни Aндижон шаҳар, Садда МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро С.О яшаш хонадонида 3 нафар вояга етмаган болаларга, Aндижон шаҳар, Обод МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Ю.Р эса яшаш хонадонида 2020 йилнинг куз ойларидан буён жами 18 нафар вояга етмаганларга, шунингдек, жорий йилнинг 5 август куни Избоскан тумани, Қўш-кўприк МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро К.A ижара асосида фойдаланиш учун олган Aндижон шаҳрида жойлашган «Инденим» савдо мажмуасининг 5-қаватида жами 21 нафар вояга етмаган фуқароларга тегишли рухсатномасиз, ноқонуний диний таълим бериб келганлиги аниқланган.
Сайёр суд мажлиси якунида Жиноят ишлар бўйича Aндижон шаҳар суди томонидан О.С ва Р.Ю.ларга нисбатан 10 сутка, A.К.га нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.