AҚШнинг Aфғонистондаги элчихонаси раҳбарияти ходимларга махфий материаллар, шунингдек, толиблар ўз мақсадлари учун ишлатиши мумкин бўлган нарсаларни йўқ қилишни буюрди. Бу ҳақда дипломатик манбага таяниб CNN ва Риа Новости хабар берди.
Мақолада қайд этилишича, бунга Толибон мамлакат пойтахтига муваффақиятли қадам ташлагани сабаб бўлган. Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, Кобул бир ҳафта ичида қуршовга олиниши мумкин.
Манба, шунингдек, шаҳардаги вазиятни ўта кескин деб атаган ва дипломатик миссиянинг режалари доимо ўзгариб туришини қўшимча қилган.
Aфғонистонда сўнгги ойларда бутун мамлакат бўйлаб муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ҳукумат кучлари ва Толибон ўртасидаги қарама -қаршилик бир неча йиллардан бери давом етмоқда.