Ижтимоий тармоқларда "Прокурор тадбиркорга майиб қилишини айтиб "таҳдид" қилди" сарлавҳаси билан хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Прокурори билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Интернетда Нарпай туман прокурори таҳдид қилганлиги тўғрисида тарқалган хабарларга қарата Самарқанд вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.
Маълум бўлишича, бу ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда. "Ўрганиш натижаси бўйича қўшимча хабар қилинади.", дея таъкидланмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби ҳам Нарпай тумани прокурори Камолиддин Жавдановга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ўрганилаётганини айтмоқда.