АсосийJamiyat

Сурхондарё ҳокимининг Тошкентдан 900 минг долларга уй харид қилгани ростми?

'Сурхондарё ҳокимининг Тошкентдан 900 минг долларга уй харид қилгани ростми?'ning rasmi

Телеграмъда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Тошкент шаҳридан 900 минг долларга уй харид қилгани айтилган видео тарқалди. “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган Тўра Боболовнинг матбуот котиби эса мазкур маълумотни рад этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Заҳириддин Тўраевнинг маълумот беришича, бу видео икки ой илгари вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг эътиборини тортган.

“Вилоят раҳбари Тошкентдан уй олганлигини эшитгач, бу ҳақда гап тарқатган Шоберди Суюнов билан ўзлари гаплашиб, бу гапни қаердан олгани билан қизиққанди”, — дейди Заҳириддин Тўраев.

Заҳириддин Тўраев вилоят раҳбарига тегишли уйлар ҳақидаги маълумотга аниқлик киритар экан, “Қишлоқда оналарининг, Термизда эса ўзларининг уйи бор”, — деди.

Бошқа янгиликлар