АсосийDunyo

Aфғонистоннинг юқори мартабали амалдорлари Қобулдан жўнаб кетишни кутишмоқда. "Толибон" эса уларни ҳамкорликка чақирмоқда

'Aфғонистоннинг юқори мартабали амалдорлари Қобулдан жўнаб кетишни кутишмоқда.  "Толибон"  эса уларни ҳамкорликка чақирмоқда'ning rasmi

Aфғонистоннинг бир қанча юқори мартабали амалдорлари Кобул аэропортидан жўнаб кетишни кутишмоқда. Бу ҳақда ТAСС хабар берди. 

Маълум қилинишича, Қобулдаги президент саройида Толибон ҳаракати вакиллари ва Aфғонистон ҳукумати ўртасида музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарлар фонида Aфғонистоннинг бир қанча юқори мартабали амалдорлари, жумладан, президент Aшраф Ғанининг маслаҳатчилари, Қобул аэропортидан жўнаб кетишни кутишмоқда. Бу ҳақда CNN аэропортдаги манбасига таяниб хабар берган.

 "Толибон"  Aфғонистоннинг амалдаги президенти Aшраф Ғани, ҳукумат амалдорлари ва афғон партиялари раҳбарларини ҳамкорликка чақирди. Бу ҳақда Aл Aрабия телеканали маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, толиблар давлат раҳбарига "Aфғонистон маъмуриятининг бошқа расмийлари ва сиёсий партиялар раҳбарларини биргаликда ишлашга" мурожаат қилган.

    Бошқа янгиликлар