Қобул аҳолиси "Толибон" ҳаракати мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олгандан сўнг шаҳарни оммавий равишда тарк этишмоқда.
Кадрларда минглаб одамлар ўз машиналарида шаҳарни тарк этишга уринаётгани акс этган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Афғонистон пойтахти аҳолиси банкларда катта навбатда тургани тасвирланган лавҳалар ҳам жойлаштирилган эди.






