Бу ҳақда Азия-Плюс нашри Афғонистон президенти ҳукуматининг расмий вакили Сажжад Нуристонийга таяниб хабар бермоқда.
Унга кўра, Ашраф Ғанига унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб ва маъмурият раҳбари Фазл Маҳмуд Фазли ҳамроҳлик қилмоқда.
Таъкидланишича, Тожикистон орқали Ашраф Ғани учинчи давлатга учиши керак, лекин қайси давлат эканлиги номаълум.
Aфғонистоннинг собиқ ички ишлар вазири ва Германиядаги собиқ элчиси Aли Aҳмад Жалали Aфғонистоннинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланган.






