Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда Санитария ва эпидемиология бошқармасига таяниб Қалампир.уз маълумот берди.
Маълум бўлишича, Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, ҳақиқатан ҳам З6 нафар бемор шу ташхис билан ётқизилган.
Бугунги кун ҳолатига уларнинг 31 нафарига аҳволи яхши бўлгани сабабли, уйига рухсат берилган. Яна беш нафар бемор даволанишда, аҳволи ўртача.
Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига шу ташхис билан ётқизилган 1З нафар бемор мавжуд. Айни пайтда уларнинг ҳолати ўртача оғир, муолажалар давом этирилмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, хусусий тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган музқаймоқ бу вазиятга сабабчи бўлгани аниқланган. Бу тадбиркорлик субъекти Олмалиқ шаҳрида жойлашган.
Айни пайтда вазият юзасидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли хулосалар мутасаддиларга берилган. Эпидемиологик суриштирувлар давом эттирилмоқда.