Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида республикамизда фаолият юритаётган 1 172 та металлургия саноати корхоналари томонидан 44 960,3 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Металлургия саноати корхоналари томонидан 2021 йилнинг:
- январь ойида 6 820,2 млрд. сўм (физик ҳажм индекси
103,9 фоиз);
- январь-февраль ойларида 13 205,4 млрд. сўм (105,4 фоиз);
- январь-март ойларида 20 658,3 млрд. сўм (107,9 фоиз);
- январь-апрель ойларида 28 817,4 млрд. сўм (111,2 фоиз);
- январь-май ойларида 36 080,2 млрд. сўм (111,7 фоиз)ни ташкил этди.
Металлургия саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилояти 50,4 % (31 та металлургия саноати корхоналари томонидан), Тошкент вилояти 39,5 % (137 та), ҳамда Тошкент шаҳри 7,8 % (311 та) ҳиссасига тўғри келди.






