«Ювентус” Криштиану Роналдуни шу йилги трансферда сотиши мумкин. Хабарларга кўра, туринликлар йилига 31 миллион евро маош оладиган 36 ёшли футболчи билан молиявий ҳолат туфайли хайрлашмоқчи. Қолаверса, Роналду ҳам кетишга қарши эмас.
Португалиялик футболчи кейинги фаолиятини қайси клубда давом эттириши ҳақида бир қанча тахминлар мавжуд. Харидорлар орасида «Реал Мадрид», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клублари бор. Мадридликлар Роналду билан шартнома тузиш фикридан воз кечган, чунки улар ҳозирча «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппега қизиқиш билдиряпти.
«ПСЖ» Лионел Мессидан сўнг Роналдуни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Манчестер Юнайтед» эса француз ярим ҳимоячиси Пол Погбага қизиқиш билдирмоқда. Агар у билан келишувга эришолмаса, Роналдонинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиш эҳтимоли янада ошади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчининг “Ювентус" билан шартномаси 2022 йилда тугайди.