АсосийJamiyat

Суд Жаҳонгир Атажонов иши бўйича якуний қарор чиқарди

'Суд Жаҳонгир Атажонов иши бўйича якуний қарор чиқарди'ning rasmi

Аввалроқ, интернет ижтимоий тармоғида Жаҳонгир Атажанов Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган видеомурожаатини жойлаштирган эди ва ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ муносабат билдириб, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилган эди

Ундан сўнг,  ИИББ Ахборот хизмати  Атажонов устидан судга мурожаат қилингани ҳақида хабар берганди.

Куни кеча Тошкент шаҳар суди  Жаҳонгир Атажонов иши бўйича якуний қарор чиқарди. Унга кўра, 2021 йил 26 июль куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судья Темуржон Юсупов раислигида Ж.Атажановга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган.  

Суд мажлисида ҳуқуқбузар Ж.Атажанов ўз кўрсатмасида, “Ҳақиқатдан ҳам, 2021 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман ҳудудида ижтимоий тармоқ орқали Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Ш.Сайфуддинов ва бошқа ИИО ФМБ ходимларини ҳар хил шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганман. Ҳозирда айбимга тўлиқ иқрорман, қилган ишимдан пушаймонман. Ўзимга тегишли хулоса қилдим”, дея ИИО ФМБ ходимларидан кечирим сўраганлигини маълум қилиб, суддан енгиллик беришни сўрайди.

Суд ҳуқуқбузар Ж.Атажановнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб ҳисоблайди. Унга нисбатан  маъмурий жазо тайинлашда, иш ҳужжатлари билан танишиб, ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаларини тинглаб, унинг шахсини, айбига иқрорлигини ва пушаймонлигини, ўзига тегишли хулоса чиқарганлигини инобатга олиб, уни МЖтКнинг 21-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан кифояланишни лозим топган.      

Бошқа янгиликлар