АсосийJinoyat

Музқаймоқдан заҳарланиш юзасидан жиноий иш қўзғатилди

'Музқаймоқдан заҳарланиш юзасидан жиноий иш қўзғатилди'ning rasmi

Куни кеча Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати юз берганлиги ҳақида хабар берган эдик. 
Ушбу ҳолатга Олмалиқ шаҳар ҳам муносабат билдирди.  

Унга кўра, Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган 31 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани сабабли, уйига рухсат берилган. Ўртача аҳволдаги 5 нафар бемор даволанишда қолмоқда.  Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига шу ташхис билан ётқизилган ўртача оғирликдаги 1З нафар бемор мавжуд.  

Текширувларда оммавий заҳарланишга хусусий тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган музқаймоқнинг истеъмоли сабаб бўлганлиги аниқланган.

Шунингдек, Бош прокурор матбуот котибининг маълум қилишича, Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.  Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар