15 август куни кечқурун Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушди. Бу ҳақда «Газета.uz» интернет нашри ҳолат бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан изоҳ ололмаган. Мудофаа вазирлиги ҳолатни ўрганаётганлигини маълум қилган.
Нашрнинг Сурхондарёдаги манбаси икки нафар афғонистонлик ҳарбий хизматчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиалига ётқизилганлигини тасдиқлаган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, самолётда бўлганлар парашют билан сакрашга муваффақ бўлган.
Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик ҳарбий хизматчининг касалхонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берилмоқда. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Бу афғон самолёт билан қулаши боғлиқми ёки йўқми, маълум эмас.






