АсосийJinoyat

Бухорода 10 000 долларга ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

'Бухорода 10 000 долларга ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Бухорода 10 000 долларга ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди. 

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Департаментнинг  Бухоро шаҳар бўлими, ДХХ ҳамда Миллий гвардиянинг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро И.С. бошқа бир фуқаро С.га ваколатли танишлари орқали Бухоро шаҳрида кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар