АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги хорижий давлатлар капиталидаги корхоналар сони очиқланди

'Ўзбекистондаги хорижий давлатлар капиталидаги корхоналар сони очиқланди'ning rasmi

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,5 мингтани ташкил этиб, улардан 12,9 мингтаси фаолият юритмоқда. Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 772 тага ошган.

 Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

  • Россия – 2 291 та
  •  Хитой – 1 915 та  
  •  Туркия – 1 776 тА
  •  Қозоғистон – 1 023 та
  •  Корея – 923 та

 

 Хорижий капитал иштирокида 2021 йилнинг январь-июль ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

 Туркия – 252 та

Россия – 228 та

Хитой – 161 та  

Қозоғистон – 121 та

Корея – 64 тани ташкил этган.

Бошқа янгиликлар