Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикада 2021 йилнинг январь–июнь ойларида йирик саноат корхоналари томонидан 5 807,2 минг тонна портландцемент ишлаб чиқарилган.
Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 123,0 % ни ташкил этган.
Цемент ишлаб чиқариш 2021 йилнинг:
- Январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 107,3 фоиз);
- январь-февраль ойларида 1 325,4 минг тонна (118,4 фоиз);
- январь-март ойларида 2 228,4 минг тонна (114,1 фоиз);
- январь-апрель ойларида 3 582,6 минг тонна (126,9 фоиз);
- январь-май ойларида 4 679,2 минг тонна (124,2 фоиз)ни ташкил этди.
Шунингдек, республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти 42,3 %, Навоий вилояти 32,2 %, Жиззах вилояти 13,0 % ҳамда Фарғона вилояти 8,5 % ҳиссасига тўғри келган.






