АсосийJamiyat

Олимпиадада иштирок этган етти нафар ҳарбий хизматчига Алвон берет кийиш ҳуқуқи берилди

'Олимпиадада иштирок этган етти нафар ҳарбий хизматчига Алвон берет кийиш ҳуқуқи берилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 август куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг Токио Олимпия ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этган Миллий гвардия спортчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Қўл жанги федерацияси ҳамда Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутасадди раҳбарлари, Токио Олимпиадасида иштирок этган 7 нафар спортчи-ҳарбий хизматчиларимиз, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари, иштирок этишган.

 Олимпиадада иштирок этган етти нафар ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шаънини муносиб ҳимоя қилиб ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида шахсий намуна кўрсатганликлари ҳамда олимпия спорт турларини оммалашишига қўшган хиссалари учун Алвон берет кийиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, лейтенант Баходир Жалолов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг I даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони ва қимматбахо совға билан;

Лейтенант Рахимова Турсуной, Лейтенант Қодирова Райҳона ва Лейтенант Батуров Бобо-Усмонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг II даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони ва қимматбахо совғалар билан;

Катта лейтенант Элмурат Тасмуратов, Оддий аскарлар Жалғас Бердимуродов ва Элнур Абдураимовлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг III даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Шу билан бирга ушбу спортчиларимизнинг олимпиада ўйинларида иштирок этишлари учун ўзларининг муносиб хиссаларини қўшган, бокс бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийси Тўлқин Қиличев ва бокс бўйича мураббий Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси майор Элшод Расулов, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаби мураббийси Равшан Рўзиқуловлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг III даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

 

    Бошқа янгиликлар