АсосийJamiyat

6 ой ичида ўзбек ва чет эллик фуқаролар иштирокида 2 113 та никоҳ қайд этилган

'6 ой ичида ўзбек ва чет эллик фуқаролар иштирокида 2 113 та никоҳ қайд этилган'ning rasmi

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида 143 555та никоҳ қайд этилган бўлиб, энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида (16 680та) ва энг кам никоҳ Сирдарё вилоятида (3 667та) қайд қилинган.

Шу билан бирга 2021 йилнинг январь-июль ойларида 2 113 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилинган . Шундан, 1 272 нафар ўзбекистонлик қизлар хорижий мамлакат фуқароси бўлган куёвларга турмушга берилган ҳамда 937 нафар хорижий мамлакат фуқароси бўлган чет эллик қизлар Ўзбекистонга келин қилиб олинган.

Куёвларнинг кўпчилиги Россия Федерацияси, Туркия, Корея Республикаси, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа хорижий мамлакат фуқаролари бўлиб, келинларимизнинг кўпчилиги Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон мамлакатлари фуқароларини ташкил этган.

Шунингдек , ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида жами 385 нафар ота-онаси хорижий мамлакат фуқароси бўлган болаларнинг туғилиши қайд этилган.

Энг кўп туғилиш ҳолатлари эса Сурхондарё (70та) ва Қашқадарё (43та) вилоятларида аниқланган.

    Бошқа янгиликлар