Наманганда “VAZ-2101” “GAZ-31” га бориб урилди. Натижада йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.
Унга кўра, 2021 йил 14 август куни соат 06:00 ларда, Чортоқ-Наманган йўлининг 3 км.да, Чортоқ тумани "Боғ" маҳалласи ҳудудида, Чортоқ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро "ВАЗ-2101" русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни ўнг томонида тўхтаб турган, Чортоқ туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги "ГАЗ-31" русумли автомашинаси тиркамасига бориб урилган.
Натижада, "ВАЗ-2101" русумли автомашина салонида бўлган йўловчи, Чортоқ туманида яшаган, 1987 йилда туғилган фуқаро олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди.