АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик болалар Беларус лагерида дам олади

'Ўзбекистонлик болалар Беларус лагерида дам олади'ning rasmi

Беларус раҳбари Aлександр Лукашенко Зубренок миллий болалар таълим ва саломатлик марказида Суриялик 81, Ўзбекистонлик 23 болани дам олиш ва соғлиғини яхшилаш харажатларини молиялаштириш учун Президент захира фондидан маблағ ажратиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда Беларус раҳбари матбуот хизмати, шунингдек "Белта” нашрига таяниб Zamon.uz хабар берди.

Болаларнинг дам олиши дастурига лагерда санаторий-соғломлаштириш хизматлари, Минск шаҳри ва вилоятларга сайёҳат ҳамда маданий тадбирлар киради.

"Сурия ва Ўзбекистонлик болаларни таклиф қилиш бу давлатлар билан гуманитар ва таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни яна-да ривожлантириш, Беларус тарихи ва маданиятини оммалаштириш, шунингдек, мамлакатнинг хориждаги ижобий имижини мустаҳкамлашга ёрдам беради", - дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар