АсосийJamiyat

Токио олимпиадасида қатнашган 7 нафар Миллий гвардия спортчилари тақдирланишди

'Токио олимпиадасида қатнашган 7 нафар Миллий гвардия спортчилари тақдирланишди'ning rasmi

Миллий гвардия қўмондони, генерал-маёр Р.Джураев Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок етган Миллий гвардия спортчилари билан учрашди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси ҳамда Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутасаддилари, Токио олимпиадасида иштирок этган 7 нафар спортчи-ҳарбий хизматчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари иштирок этган.

Миллий гвардия қўмондони кириш сўзида давлат раҳбарининг олимпиада ўйинлари иштирокчиларини тақдирлаш маросимида "Aлбатта, жаҳоннинг энг йирик спорт мусобақаси бўлмиш Олимпия ўйинларида иштирок этишнинг ўзи катта шараф ва масъулият. Буни барчамиз яхши тушунамиз. Бунинг учун қанча оғир довонлардан, машаққатли синовлардан ўтиш талаб этилади”, деган сўзларини ёдга олган.

Шунингдек, Миллий гвардия тизимидан мазкур мусобақаларда иштирок этган етти нафар мустақиллик йилларида туғилиб вояга етган боксчи ҳамда юнон-рум курашчилари, ўз иқтидори, салоҳияти билан миллионлаб қалбларни забт этгани ҳамда бокс бўйича энг оғир вазнда иштирок этган ҳарбий хизматчи Баходир Жалолов дунёнинг номдор спортчилари билан беллашиб, олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритган ҳолда Ўзбекистон байроғини баланд кўтарилишига ва мадҳиямиз янграшига муносиб ҳисса қўшгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондонининг Олимпиада иштирокчилари ва уларнинг мураббийларини рағбатлантириш тўғрисидаги буйруғи ўқиб эшиттирилган.

 Унга кўра, Олимпиадада иштирок этган етти нафар ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шаънини муносиб ҳимоя қилиб ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида шахсий намуна кўрсатганликлари ҳамда Олимпия спорт турларини оммалашишига қўшган ҳиссалари учун Aлвон берет кийиш ҳуқуқи берилган.

Бошқа янгиликлар