АсосийJamiyat

Президент: 2030 йилга қадар битирувчиларни олий таълим билан қамраш даражасини 50 фоизга етказишни режа қилганмиз

'Президент: 2030 йилга қадар  битирувчиларни олий таълим билан қамраш даражасини 50 фоизга етказишни режа қилганмиз'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  таълимдаги ислохотлар ҳақида сўзлади:

"Кейинги беш йилда олий таълимга қабул квотаси 3 баробар оширилиб, жорий йилда 182 минг нафар ёшлар учун талаба бўлиш имконияти яратилди. Бу – умумий қамров 28 фоизга етди, деганидир. 
Ўзингиз қиёслаб кўринг, 4 йил аввал бу рақам атиги 9 фоизни ташкил этарди.  Бу борада давлат грантлари 21 мингтадан 47 мингтага кўпайтирилгани, ўтган йилги тажрибамизни янги босқичга кўтариб, эҳтиёжманд оилаларга мансуб 2 минг нафар қизларга бу йил олийгоҳларга кириш учун алоҳида грантлар ажратилгани ёшларимиз келажагини таъминлашга қаратилган амалий эътиборимиз намунасидир. 
Биз 2030 йилга қадар мактаб, лицей ва коллеж  битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 50 фоизга етказишни режа қилганмиз ва бунга албатта эришамиз".

Бошқа янгиликлар