Россия Aфғонистонда Толибон ҳаракати (Россияда тақиқланган) кучини тан олишга шошилмаяпти. Бу ҳақда журналистларга сешанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
"Биз бошқа давлатлар сингари уларни тан олинишга шошилмаяпмиз", деди у.
"Кеча мен Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И билан гаплашдим. Бизнинг позицияларимиз бир -бирига мос келади", - дея қўшимча қилди Лавров.
Шу билан бирга, вазирнинг таъкидлашича, Россия Aфғонистонни янада ривожлантириш борасида толиблардан ижобий сигналларни қайд этади. "Биз бошқа сиёсий кучлар иштирокида ҳукуматга эга бўлиш истагини билдирган, жараёнларни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирган. Толибоннинг умум эътироф этилган сиёсий идораси мавжуд ", - деди Россия ташқи ишлар вазири. Лавровнинг сўзларига кўра, Россия "Толибон"нинг Aфғонистон сиёсий кучлари раҳбарлари билан мулоқотига умид қилади. Мамлакат ҳукуматининг инклюзив ўтиш даври тузилмаларини шакллантириш билан якунланади.
"Мана шу кунларда ҳатто Толибон вакили билан ҳам суҳбат бўлиши мумкин. Умид қиламанки, бу афғонларнинг ўтиш даври тузилмаларини ўз ичига олган келишув билан якунланишига бу муҳим қадам",- деди вазир.
"Биз Aфғонистоннинг барча сиёсий ва этник конфессионал кучлари иштирокида ҳар томонлама қамраб олувчи миллий мулоқот бошланишини қўллаб-қувватлаймиз",-дея қўшимча қилди Лавров.
Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Кобул кўчаларидаги ижобий жараёнларни қайд этди, у ерда "вазият анча тинч ва умуман Толибон қонун ва тартибни самарали таъминламоқда".
Маълумот учун, Толибон жангарилари 15 август куни Кобулга жангсиз кирган ва бир неча соат ичида Aфғонистон пойтахти устидан тўлиқ назорат ўрнатган эди. Aфғонистон президенти Aшраф Ғани қон тўкилмаслиги учун истеъфога чиққанини ва мамлакатни тарк этганини айтди. Ғарб давлатлари мамлакат ичидаги ўз фуқаролари ва элчихона ходимларини эвакуация қилмоқда.
Рисолат МАХСИМОВА






