Мирзо-Улуғбек тумани ички ишлар органларига 37 ёшли Илҳом Н. ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг июнь ойида ертўлада шлагбаум ўрнатиб беришини ваъда қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Aхборот хизмати маълум қилди.
Бунинг учун 500 AҚШ доллари олиб, ваъдасига хилоф равишда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давомида гумонланувчи - 36 ёшли Бобир С. қўлга олинди. Тергов тадбирлари давом этмоқда.






