АсосийSiyosat

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди

'Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати  хабар бермоқда.

Унга кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий сиёсатнинг айрим жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири туркиялик ҳамкасбига Туркияда яқинда юз берган табиий офатлар ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани  муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

    Бошқа янгиликлар