АсосийJamiyat

Толибон илк матбуот анжуманини ўтказди

'Толибон илк матбуот анжуманини ўтказди'ning rasmi

Толибон илк матбуот анжуманини ўтказди. Унда репрессияга йўл қўйилмаслиги ва аёллар ҳуқуқи кафолатлари тилга олинди.

Матбуот анжуманида Толибон матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳид иштирок этди.

— Халқаро ҳамжамиятни ишонтириб айтаманки, хеч кимга зиён етказилмайди;

— Халқаро ҳамжамият билан муаммолар бизга керак эмас, аммо биз диний қадриятларимиз асосида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгамиз;

— Биз шариат қоидаларига мос келувчи аёллар ҳуқуқларига риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммамизга оламиз, улар биз билан елкама-елка меҳнат қилишлари мумкин. Хеч қандай дискриминацияга йўл қўйилмайди;

— Бизнинг маданий қадриятларимиз доирасидаги Оммавий ахборот воситаларини ҳурмат қиламиз. Хусусий ОAВ бемалол ўз фаолиятларини мустақил ва эркин тарзда давом эттиришлари мумкин. Aммо мамлакатимиздаги Ислом динининг катта таъсири туфайли диний қадриятларимиз ҳисобга олиниши шарт;

—  Биз хатоларимизни тузатишимиз учун ОAВ холислиги, танқиди жуда муҳим, аммо улар бизга қарши иш олиб бормасликлари шарт.

    Бошқа янгиликлар