1

ОАВ: Дунёнинг энг бадавлат банкири порахўрликда айбланмоқда

ДУНЁ 01.04.2016, 12:03
ОАВ: Дунёнинг энг бадавлат банкири порахўрликда айбланмоқда

Бразилия прокуратураси 77 ёшли банкир Жозеф Сафрани порахўрликда айблади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда

Америкада чоп этилувчи Fortune журнали маълумотларига кўра, Сафранинг даромади 18,6 миллиард долларни ташкил этади. 

Миллиардер, шунингдек Лондон шаҳридаги Мэри-Экс осмонўпар биносига ҳам эгалик қилади. Миллиардердан ташқари, Safra Group компаниясининг яна беш нафар ходими ҳам коррупцияда айбланмоқда.

Уларга нисбатан солиқ ушланмаларини камайтириш мақсадида амалдорларга пора берганлик айби илгари сурилмоқда. 

Поранинг умумий қиймати ҳукумат томонидан  4,2 миллион доллар дея баҳоланмоқда. Банкир мамлакат иқтисодиётига 500 миллион доллар зарар етказган.

“Мазкур жиноий гуруҳнинг криминал ҳаракатлари турли суҳбатлар ва хабарлар алмашинувидан  маълум бўлди. Улар асосида айблов далолатномаси тузилган”,—дейилади хабарда.

Миллиардернинг Safra Group компанияси ҳукумат айбловини асоссиз эканлигини таъкидламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1