1

Томорқасида «каннабис» этиштираётган бухоролик шахс ушланди

ЖИНОЯТ 18.08.2021, 12:42
Томорқасида «каннабис» этиштираётган бухоролик шахс ушланди

Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан  «Қорадори-2021» кенг қамровли тезкор профилактик тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, олинган тезкор маълумотлар асосида Ғиждувон тумани Кўшк маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Б.М.нинг яшаш уйи томорқа эр майдонлари кўздан кечирилганда, 2 туп «каннабис» ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1