1

Олмалиқда 5 000 “Реасарбилакт”, 4 500 “Тевартем” дориларнинг ноқонуний сотилишининг олди олинди

ЖИНОЯТ 18.08.2021, 12:56
Олмалиқда 5 000 “Реасарбилакт”, 4 500 “Тевартем” дориларнинг  ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро П.П. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, 5 000 дона “Реасарбилакт”, 4 500 дона “Тевартем” номли дори воситаларини жами 13 200 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, дори воситаларини олиб келган автотранспорт воситаси юкхонаси кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган яна 5 000 дона “Реасарбилакт” ва 3 000 дона “Тевартем” дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1