1

Шуманай туман ҳоким ўринбосари жаримага тортилди

ЖИНОЯТ 18.08.2021, 13:10
Шуманай туман ҳоким ўринбосари жаримага тортилди

“Давр” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Шуманай тумани ҳокими ўринбосари Рашид Клышевнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. Бу ҳақда УзА ёзмоқда.

Аниқланишича, Шуманай тумани ҳокими ўринбосарига МЧЖнинг ер майдони ажратиш юзасидан мурожаати келиб тушган. Аммо ҳоким ўринбосари томонидан мурожаат асоссиз равишда жавобсиз қолдирилган, бу эса “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг талабларига зиддир.  

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Шуманай тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Натижада Жиноят ишлари бўйича Шуманай тумани суди томонидан Шуманай тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан “Давр” МЧЖнинг мурожаатига ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солинди.

Маълумки, Бизнес-омбудсманга тадбиркорларнинг хусусий мулкка доир ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ваколат берилган. Президент ҳузуридаги мазкур ташкилот нафақат ёзма огоҳлантириш ва тақдимномалар киритиш орқали, балки маъмурий жавобгарлик механизмини ишга солган ҳолда хусусий мулкка дахл қилиш ҳолатларига қарши кураша оладиган ташкилот сифатида тадбиркорларимиз ишончига кирмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1