АсосийJamiyat

Қўнғирот туманида оммавий жанжал содир бўлди

'Қўнғирот туманида оммавий жанжал  содир бўлди'ning rasmi

Қўнғирот туманида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал  содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Aхборот хизмати бошлиғи Дауран Елмуратов Zamon.uz га маълумот берди.

Жорий йилнинг 16 август куни соат 17:50 ларда Қўнғирот туманидаги “Океан” кафеси олдида бир нечта фуқароларнинг ўзаро жанжаллашган ҳолати юзасидан, Қўнғирот тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон  Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, жанжалда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

 

    Бошқа янгиликлар