АсосийJamiyat

Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотларининг бир гуруҳ аъзолари ушланди

'Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотларининг бир гуруҳ аъзолари ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри ҳудудида жорий йилнинг август ойида, Сурияда фаолият олиб бораётган халқаро террорчилик ташкилотларининг бир гуруҳ аъзолари ушланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда қидирувда бўлган қуйидаги шахслар билан интернет тармоғи орқали алоқада бўлиб келганликда гумонланмоқда:

1978 йилда туғилган, Олмазор туманида истиқомат қилган Мусажонова Феруза Сабитовна,

 

1981 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилган Қосимов Сарвар Одилжонович

 

2001 йилда туғилган, Учтепа туманида истиқомат қилган Aбдукахоров Aбдурахим Aбдумалик ўғли,

 

1993 йилда туғилган, Яшнобод туманида истиқомат қилган Джумабаев Дилшод Мурод ўғли,

 

1999 йилда туғилган, Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилган Мухаммадбакиев Aбдулахад Бахтиёр ўғли,

 

1990 йилда туғилган, Юнусобод туманида истиқомат қилган Улмасов Миролим Мирсамухович,

 

2001 йилда туғилган Сергели туманида истиқомат қилган Собиржонов Нодир Жахонгир ўғлилар билан интернет тармоғи орқали алоқада бўлиб келганликда гумонланмоқда. 

Тошкент шахар ИИББ ТБ иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яшнабод, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Сергели туманлари ҳудудидаги 108 та манзилларда прокурор санкцияси асосида тинтув тергов ҳаракати ўтказилиб, 94 нафар шахслар ички ишлар бўлимларига олиб келинган.

Тадбир давомида, ушланган шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, экстремистик оқим ва ҳалқаро террорчилик ташкилоти тарғиботчиларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва тақиқланган материаллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ўтказилган тадбирлар натижасида 1 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди ҳамда 10 нафар шахсларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жазо чоралари тайинланган. Ҳозирда тергов-тезкор тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар