АсосийJamiyat

“Тошкент—3” аэропортининг нима сабабдан ёпилишига аниқлик киритилди

'“Тошкент—3” аэропортининг нима сабабдан ёпилишига аниқлик киритилди'ning rasmi

Аввалроқ  19 августдан “Тошкент 3” аэропорти ёпилиши ҳақида хабар берган эдик
Хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқотида Германия, Афғонистон ва Европа Иттифоқи фуқароларини Тошкент аэропортидан транзит сифатида фойдаланиш орқали эвакуация қилишни давом эттириш юзасидан келишувга эришилган.  

Эвакуация тадбирларининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон томонидан алоҳида терминал ажратилган.

"Эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аэропорт транзит ҳудудида бўлишади", — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати  томонидан тақдим этилган хабарда.

Бошқа янгиликлар