1

Элбек Раҳимовнинг қотиллик ташкилотчиси яширинган жойидан ушланган. Қотиллар очиқ суд қилинади

ЖИНОЯТ 19.08.2021, 11:05
Элбек Раҳимовнинг қотиллик ташкилотчиси яширинган жойидан ушланган. Қотиллар очиқ суд қилинади

Айни пайт Қарши шаҳрида спорт мураббийи Элбек Раҳимовнинг қотиллиги юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Олий суд раиси Козим Комилов, бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев ва ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов қатнашмоқда.

Барча сўзга чиққанлар жиноят бўйича қўшимча маълумотлар беришди. Ички ишлар вазирининг айтишича, жиноятнинг ташкилотчиси ҳисобланган Зуҳриддин Боймирзаев 18 август куни 17:05 да Чироқчи туманидаги яширинган жойидан ушланган. У жиноят содир этилган кунда яширинган. Ички ишлар вазири ҳозир барча жиноят иштирокчилари қамоққа олинганини маълум қилди.

Пўлат Бобожоновнинг айтишича, жиноят содир этганларнинг икки нафари вояга етмаган ва жиноят иштирокчиларининг деяли барчаси нотинч оила фарзандлари бўлган. Хусусан, Боймирзаевнинг отаси ўз укасининг хотинини ўлдириб, қамоқда ўтиргани айтилди. Шунингдек, Боймирзаев қотиллик ташкилотчиси бўлган бошқа бир йигит билан бир уйда яшаган.

Бош прокурор Йўлдошевнинг айтишича, жиноят содир этилган жойдан пневматик тўппонча ўқи топилган. Шунингдек, гуманланувчиларнинг машинасидан тўппонча топилган.

«Тергов ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ким айбдор бўлади, мен билмайман. Лекин уларнинг иши очиқ судда кўрилади ва унда журналисту блогерлар бемалол қатнашиши мумкин бўлади», деди Олий суд раиси.

Бу иш бўйича суд иши барча учун очиқ тарзда ўтказилишини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1