АсосийJinoyat

Валюта айрибошлаш шаҳобчасидан 32 500 АҚШ долларини ўзлаштирган банк назоратчи-кассири қўлга олинди

'Валюта айрибошлаш шаҳобчасидан 32 500 АҚШ долларини ўзлаштирган банк назоратчи-кассири қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг мурожаатига асосан  терговга қадар текширув ўтказилди. 

Унда, банкнинг Сергели филиали қошидаги “Ўзгариш банк хизматлари маркази” назоратчи-кассири Ю.Н. ва бош мутахассиси М.Ш.лар жорий йилнинг 14-17 июль кунлари марказнинг валюта айрибошлаш шаҳобчасидан ўзларига ишониб топширилган 32 500 АҚШ долларини олишга эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Ю.Н. ўзлаштирган маблағларининг бир қисмини “Lacetti” русумли автотранспорт воситасини сотиб олиш ҳамда яшаш хонадонини таъмирлаш ишларига сарфлаб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар