АсосийJamiyat

Тошкентда маст ҳайдовчи 51 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди

'Тошкентда маст ҳайдовчи 51 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди'ning rasmi

2021 йил 19 август куни тахминан соат 01:30 да Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида 31 ёшли Р.С. “Лаcетти” русумли автомобилни (давлат рақами 01 635 ЙҲA) бошқариш давомида маст ҳолатда бўлган ва йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

ЙТҲ оқибатида пиёда - 51 ёшли A.Ш. жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар