АсосийJinoyat

Қувада талабанинг ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Қувада талабанинг ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қува тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. бошқа бир фуқаро М.нинг фарзандининг ўқишини танишлари орқали Қирғизистон Республикасининг Ўш давлат университетидан Фарғона давлат университетининг инглиз тили факультетига кўчириб бериш эвазига 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар