Давлат тест марказининг хабарига кўра, президент стипендиясига номзод абитуриентлар сони 233 нафарни ташкил этмоқда.
Хўш, нега уларнинг сони 200 нафар эмас?
Маълум қилинишича, бунинг сабаби, энг юқори балларни тўплаган охирида 200-рақамда турган абитуриентдан кейин яна 33 нафар абитуриентда ҳам бир хил баллар мавжуд. Шу сабабли ҳам номзодлар сони 233 тани ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, максимал натижа кўрсатганлар бу стипендияга номзод бўладилар холос. Номзодлар орасидан стипендия эгалари семестр баҳоларига қараб танлаб олинади.






