АсосийJamiyat

Наманганда "Дамас" уриб юборган 12 ёшли қиз шифохонада вафот этди

'Наманганда  "Дамас" уриб юборган 12 ёшли қиз шифохонада вафот этди'ning rasmi

2021 йил 9 август куни соат 13:30 ларда, Уйчи тумани «Шафтоли» МФЙ ҳудудида, Уйчи туманида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро «Дамас» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Уйчи туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 4-синфида ўқиган, 2009 й.т. қизни уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 16 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар